Ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 147 650 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 98 700 та автомобил ишлаб чиқарилган.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 147 650 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 98 700 та автомобил ишлаб чиқарилган.
Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 2 985 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 1 925 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, 1 095 та автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 м. кўпдир.
Шунингдек, ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда автомобил двигателлари — 1,6 м., юргузувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари — 1,5 м., радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рул чамбараклари, рул колонкалари ва рул механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари — 1,5 м. га ошди.