
ЮНИСЕФ вакциналарни сақлашга мўлжалланган махсус объектни қуриб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар бўлимига фойдаланишга топширди. Мазкур янги иншоот вакциналарнинг сифатли бошқарувини таъминлашга ёрдам беради. Ушбу янги замонавий вакцина омбори автомат тарзда бошқарилувчи совуткичлар, ҳароратни мунтазам назорат қилувчи мосламалар ва бошқа махсус ускуналарга эга.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн янги объект пештахтасини Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори Бегзод Одиловга тантанали равишда топширди. Тадбирда, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ва шаҳар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

ЮНИСЕФ ходимларни янги қурилмалардан фойдаланишга ўргатиш, уларни зарур қўлланмалар билан таъминлашда ҳам кўмак беради.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди