Ёмғирдан сўнг Наманган кўчаларида сув тошди

Наманганда ёққан ёмғирдан сўнг кўчаларни сув босди. Машиналар йўлдан ўтишга қийналмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Наманган шаҳрида ёққан ёмғир оқибатида кўчаларнинг бирида сув тўлган. Натижада автомобиллар ўтишга қийналмоқда.

Йўлнинг ўртасида ўчиб қолиш хавфи бор

“Наманган шаҳар “Ўн бир Аҳмад” тарафдаги темир йўли кўприги тарафдан мошиналар ўтишга қийналмоқда. Таваккал қилиб ўтаман десангиз, ўтаверинг, лекин йўлнинг ўртасига келиб ўчиб қолиш хавфи бор”, деб ёзган видео муаллифи.

Ҳокимият вакиллари ҳар йили “оғизда” кўчаларга дренаж ўрнатади

Ўзбекистондаги автомобиллар йўллар ва маҳалла кўчаларида дренажларнинг йўқлиги, ёмғир ёққан вақтида кўчаларда ариқ ёки кўлларнинг ҳосил бўлиши янгилик эмас. Ҳар йили куз ойи бошланиши билан токи ёзгача, яъни ёмғир мавсуми тугагунига қадар республиканинг барча вилоятларидаги кўчаларда кўлмак ҳосил бўлади. Ҳокимият вакилларининг кейинги мавсумга қадар бу камчиликлар бартараф этилади, деган муносабати берилишига қарамай, кейинги йилларда ушбу ҳолат яна такрорланаверади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: