Тўққиз ёшли вундеркинднинг ота-онаси ўғлига ҳаддан ташқари босим ўтказмоқда

Белгиялик тўққиз ёшли вундеркинд Лоран Симонс Эйндҳовен олти ёшида юқори синфга кўчган ва 18 ойда бу босқични тўлиқ ўқиб тугатган. Бундан кейин у қисқа муддатга танаффус олган. Саккиз ёшида эса Эйндҳовен Техника Университети талабасига айланган.

Ушбу вундеркинд бугунги кунда Техника Университетидан кетишга қарор қилди.

Лоран Симонснинг ота-онаси бола 26 декабргача олий маълумотли бўлишини хоҳлаган, чунки шундай бўлган тақдирда у 10 ёшга етмай диплом олган биринчи университет битирувчиси бўларди.

Аммо университет маъмурияти боланинг ота-онасига у ҳали яна бир нечта имтиҳонларни топшириши зарурлиги, ўқиш эса 2020 йилнинг ўрталаридагина якунланишини айтган.

Лораннинг ота-онаси бунга рози бўлмаган ва боланинг университетдаги машғулотларини дарҳол бекор қилган.

Улар ўғиллари ўн ёшда дипломли бўлиши учун уч йиллик таълим курсини 10 ойда тугатиши кераклигини ҳисоблаб чиқишқанди. Боланинг отаси Александр Симонснинг гапига кўра университет маъмурияти унинг ОАВ вакилларига тез-тез интервью бериб, ўз ўғли ҳақида гапириб беришидан норози.

“Бизга фарзандимга жуда кучли босим ўтказаётганимиз ҳақида айтишди. Агар бу шундай давом этаверса, унда ўғлимизни психологик экспертизадан ўказишга тўғри келар экан. Агар бола футболни яхши ўйнаса, биз ҳаммамиз унга нисбатан матбуотнинг қизиқишини яхши деб ҳисоблаймиз. Менинг ўғлимда эса бошқача иқтидор бор. Шундай экан, нега у билан фахрланмаслигим керак?” – деган у De Volksrant газетасига берган интервюсида.

Университет маъмурияти жўнатган хатнинг устига “Ёлғончилар!” деб ёзилган ҳолда Лораннинг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилган.

Маъмурияти баёнотида Лоран олий таълимни декабрь охиригача тугата олмаслиги, бундай қисқа муддатда унинг фанларни тўла миқёсда англаш, ижодий ва танқидий таҳлил қилиш қобилиятини ўзлаштириши имконсиз эканлиги айтилган. Агар университетни жуда эрта битирса, бу унинг келгусидаги академик карьерасига таъсир қилади, дея изоҳ берган маъмуриятдагилар.

Университет раҳбарияти вундеркинднинг ота-онасини беқиёс иқтидорга эга тўққиз ёшли ўғлига ҳаддан ортиқ босим ўтказмасликка чақирмоқда.

Белгиялик Лоран Симонс биринчи синфни бошқа болалар каби – бир йил ўқиган. Аммо кейин ғайриоддий ишлар содир бўла бошлади: унинг синфдошлари иккинчи синф маълумотларини ўзлаштираётган бир пайтда Лоран ўрта мактабнинг тўлиқ дастурини ўқиб тамомлади.

У олти ёшида юқори синфга кўчган ва 18 ойда бу босқични тўлиқ ўқиб тугатган. Бундан кейин у қисқа муддатга танаффус олган. Саккиз ёшида эса Эйндҳовен Техника Университети талабасига айланган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: