Тез юрадиган кишилар ақлли бўлади, секин юрувчилар мияси суст ишлайди. Имилловчилар тез қарийди. Янги Зелландиядаги Шимолий Каролина ҳудудининг бир гуруҳ олимлари шундай хулосага келишди. Хуллас, юриш мароми ҳаёт маромини белгилар экан. Аммо олимлар тез юриш мутлақо бошқа сабабларга кўра юзага келишини аниқлашди.
Тадқиқотчилар берган маълумотга кўра, тез юрадиганлар яхши фикрлайдиган кишилар тоифасига киради. Яъни олимлар юзлаб ўрта ёшлилар, кичик ва кекса ёшдаги фуқароларнинг ҳаракатланиш тезлиги ва бош миясининг МРТ тасвирларини таҳлил қилишган. Натижада 45 ёшида тез ҳаракат қиладиганларнинг ИҚ кўрсаткичи секин ҳаракатланадиган тенгдошларига қараганда 16 балл юқори бўлиб чиққан.
Қизиғи шундаки, шифокорлар узоқ вақт мобайнида қарияларнинг билим қобилиятларини текшириш учун юриш тезлигини таҳлил қилишган. Аммо ҳеч ким бу усул бугунга қадар ўрта ва кичик ёшдаги одамлар учун ҳам қўл келади, деб ўйламаган. Негаки тез юрадиган одамларнинг хоҳ ёш бўлсин, хоҳ катта бўлсин, мия қобилияти секин юрувчилардан устун бўлар экан.
Бундан ташқари, ушбу тадқиқотда ёшлигида ва умуман умри давомида ҳар бир ишни шошилиб қиладиган, ҳамма нарсага улгуриш учун тиришадиган инсонларнинг бошқаларга нисбатан бирмунча узоқ яшаши аниқланди. Олимларнинг фикрича, бундай тестлар деменция (мия қариши натижасида юзага келадиган ақлий функцияларнинг бузилиши)ни эрта босқичда аниқлашга ҳам ёрдам бериши мумкин. Яъни ёш улғайиши билан кимнинг ҳаракатлари сустлашгани, юриши секинлашгани қайд этилган бўлса, шу одамда деменция ривожланаётган бўлиши мумкин.
Олиб борилган МРТ текширувлари 45 ёшгача бўлган секин ҳаракатланувчи одамларнинг умумий мия ҳажми кичик бўлишини кўрсатди. Бундан ташқари, мазкур текширувда камҳаракатли одамларнинг миясида касаллик билан боғлиқ бўлган майда шикастланишлар аниқланган.
Шунингдек, секин юрадиганлар жисмоний машғулотлар ва саломатлик синовларидан ҳам яхши ўта олишмаган: уларнинг иммун тизими, ўпка, тишларининг ҳолати тез юрадиганларга қараганда ёмон аҳволда бўлган. Тадқиқот якунида бир неча йил давомида кузатилган одамларнинг суратларини кўриб чиққан 8 нафар мутахассис секин юрадиганлар тез қариб қолишади, деган хулосага келган.
Ўхшаш хабарлар
-
Америкалик муҳандис Темурийлар даврини виртуал реалликда яратмоқчи
-
КИБЕР ЖИНОЯТЧИЛИК ҲУЖУМИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
-
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУРЪОН КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Гендер тенгликни таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
-
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона ва тўғри йўли