COVID-19 инфекциясидан шифо топган Ник Браун исмли инсон ўзи даволаниб чиққан Огайо клиникасининг эшигига хат ёзиб қолдирди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.
38 ёшли бу эркак коронавирус инфекциясини жуда оғир ўтказди. Шифокорлар унинг ўпкасини сунъий вентиляция ускунасига улаб қўйишди. Хотинига эса эрининг аҳволи оғирлигини, агар юраги кўтара олмаса вафот этиши ҳам мумкинлигини айтишди.
Ҳар куни тиббиёт ходимлари беморга эшикнинг ойнали деразасида унинг кўнглини кўтарувчи мактублар ёзиб қолдиришар, у оғир аҳволда ётганида ҳам «биз сизни тез орада уйингизга кузатиб қўямиз», «сиз яқинларингизга кераксиз», «тезроқ тузалинг, уйингизда сизни кутишмоқда» каби сўзларни ўқиб ётарди. Юзига табассум югурарди.
Ник Браун касалликдан тузалгач, кетиш олдидан у ҳам шифокор ва ҳамшираларга жавоб хати ёзиб қолдирди.
«Бу эшик ойнаси менинг ҳаётимда жуда муҳим бўлиб қолди. Мен узун кунлар сизнинг машаққатли ишингизни кузатиб ётдим, сиз мени ва мен каби беморларни қутқариш учун барча ишни қилдингиз. Мен ўшанда сизга миннатдорлик билдира олмадим. Менга қилган бу яхшиликларингизни қайтара оламанми… Аммо ҳеч қачон касал бўлманг. Сизлар ҳақиқий қаҳрамонсизлар!»