АҚШда коронавирусдан вафот этган ўзбекистонликлардан бири санъаткор бўлганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Карим Баҳриев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Аллоҳ раҳмат қилсин, бу оқшом АҚШда коронавирусдан вафот этган Рустам Ҳожимуҳамедов «Қурбон ўлам» қўшиғини уни илк айтган бобомиз Хожи Абдулазиздан кейин энг юксак овозда айтган қўшиқчи эди. Ҳижратда жонни берган Эгамга қайтариб берди», деб ёзди таниқли журналист Карим Баҳриев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Сал аввалроқ, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси мамлакатимизнинг икки нафар 50-60 ёшлардаги фуқароси Бруклин туманида коронавирус инфекцияси натижасида маҳаллий клиникада вафот этганлиги ҳақида хабар берганди.