Болаларни нафас аъзолари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича ота-оналарга тавсиялар

ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев Болаларни нафас аъзолари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича ота-оналарга тавсиялар берди.

Гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилишни фарзандларингизга ўргатинг, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция килишни тушунтиринг;

юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

Болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

Фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

Ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

Агар фарзандлари касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик лозим;

Шунингдек, болани тўғри ва рационал овкатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради;

Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш хам яхши самара беради.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: