Бухорода ёшгина ҳамшира аёлни поезд уриб кетди

Эҳтиётсизлик ва эътиборсизлик кўпгина ҳолатларда мудҳиш оқибатларга етаклайди. Айниқса, йўлларни кесиб ўтганда бепарволикка йўл қўйилса, инсон ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Бухорода ёшгина ҳамшира аёлни поезд уриб кетиши билан боғлиқ воқеа бунга яққол мисол бўла олади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар беришича, жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 23: 18ларда Бухоро вилоятида Нукус – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган поезд 33 ёшли аёлни уриб юборган.

Ушбу мудҳиш ҳодиса оқибатида тан жароҳатлари олган аёл воқеа жойида вафот этган.

Икки нафар фарзанднинг онаси Когон шаҳридаги шифохонада ишлаган, дейилади ИИББ тайёрлаган видеолавҳада. Олиб борилган суриштирувларга кўра, Когон тумани “Убачўли” маҳалласида яшаган, Когон шаҳридаги шифохонада ҳамшира бўлиб ишлаб келган.

Ушбу воқеа тафсилотлари суриштирув жараёнларида ўрганилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: