Баҳорнинг илк ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво бўйича тўлиқ маълумот

Эртага республика ҳудудлари бўйича кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15°илиқни ташкил этади, аммо об-ҳаво ҳали ҳам ёғингарчиликсиз бўлиши сақланиб туради.

Синоптикларнинг маълум қилишича, бугун, баҳор фаслининг биринчи кунида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 13-18°илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-4° га юқоридир.

Эртага республика ҳудудлари бўйича кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15°илиқни ташкил этади, аммо об-ҳаво ҳали ҳам ёғингарчиликсиз бўлиши сақланиб туради.

3 мартда республика ҳудудларига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, кўпчилик вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари  кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб 3 мартда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.

4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11° илиқгача бироз пасаяди.
1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

3-6 МАРТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 4 мартда баъзи жойларда ёғинғарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 5-6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 4 ва 6 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; 5 мартда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 5 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 мартда баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-4 мартда 10-15° илиқ, 5 мартда 8-13° илиқ, 6 мартда 6-11° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади,  4-5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 мартда баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-4 мартда 10-15° илиқ, 5-6 мартда 8-13° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади,  4-5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
4 мартда баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 3 мартда 13-18° илиқ, 4 мартда 15-20° илиқ, 5-6 мартда 10-15° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади,  4-5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
4 мартда баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ, фақат 4 мартда кундузи 8-13° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 мартда баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси
0-5° совуқ, кундузи 3 мартда 0-5° илиқ, 4 мартда 3-8° илиқ бўлади, 5-6 мартда 0-5° совуқгача пасаяди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: