Бўтакўзим

Меҳринисо ҚУДРАТОВА

Капалак бўлсамда,

қанотим қоқиб,

Бир лаҳзада руҳим бўлсайди пайдо.

Ястаниб ётган ул даштнинг ичида,

Шундайин бир гул бор,

мен унга шайдо.

Сиз ҳақсиз, гуллар кўп, бариси сулув,

Ўз ифори бордир, ўзгача рўйи.

Ҳар бири чиройда чексиз мислсиз,

Лек, кўнгилдан кетмас

мовий гул ўйи.

Бутун даштни қоплар саноқсиз гуллар…

(Аслида, бу гулмас яширин сирлар).

Эҳ гулим, мен учун танҳосан-якка,

Энг узоқда турган яқин юракка.

Кўрмасдан кутишни ўргатдинг ўзинг,

Куймасдан кулишни ўргатгин ўзинг.

О, Кўкиш чечагим, кўзим йўлингда

Ростини айт, кўзинг кўкдами сенинг?

Чашми осмоним, айт хаёлинг кимда?

Барин сўзла, недир сенинг тилагинг?

Эй ел, кўз ёшимни элтгинда,

ёмғир қилиб қуй,

Тўлдиргин гулимнинг ҳар бир қадаҳин.

Янграсин у ерда бахт аталган куй,

Билмасин у асло қалбим aламин….

Чин-Мочин чиннисидек шикаста дилни

Сен асло ўйлама, хандон отиб кул.

Бир кун унутасан зимистон йилни,

Баҳоринг сенга бўлиб қолар қул.

Кул,

Кул гулим,

Сен фақатгина кул…

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: