Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Кёнгсангпукдо провинцияси, Йонгянг округи администрацияси (маҳаллий ҳокимлиги) ўртасида тузилган мавсумий ишчилар тўғрисидаги келишувларга асосан:
2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун;
5 ойлик мавсумий ишлар (Е-8 визаси) бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузилган гуруҳ томонидан танлов ўтказилади.
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:
Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);
27-40 ёш оралиғида бўлиши 1994-1981 йиллар оралиғида туғилганлар (1994 йилдан кейин туғилганлар ҳамда 1981 йилдан олдин туғилганлар танловда иштирок этолмайди);
Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;
Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;
Судланмаган бўлиши;
Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.
Танлов жараёни соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.
Танловга кириш жонли навбат орқали амалга оширилади.