Сардиния оролида пляждан қум ва чиғаноқларни олиб кетувчиларга нисбатан жарима белгиланди. Энди бу учун 3 000 евро тўлашга тўғри келади. Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар бу ҳақда эълон қилди.
Уларнинг берган маълумотига кўра, 41 киши (асосан сайёҳлар) 100 кг қум, тошлар ва чиғаноқларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Сайёҳлар ва айрим италияликлар ноқонуний олиб чиқилган қумни идишларга солиб эсдалик сифатида сайёҳларга ёки онлайн коллекционерларга сотиши маълум бўлди.
Айтишларича бу оролнинг машҳур оқ тусли қуми жуда қадрланади, уни олиб чиқиш учун тақиқ 2017 йилдаёқ жорий этилган. Сардиния аҳолиси бир неча йиллардан бери уларнинг табиий активлари ўғирланганидан арз қилиб келишган, улар қум ўғирланишини фавқулодда экологик ҳолат деб баҳолашади. 2021 йил бошидан бери қум ва чиғаноқ ўғирлаган сайёҳлар 13 000 евро жаримага тортилган.