Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ҳам ташриф буюрди. Куни кеча у журналистлар билан учрашиб, Янги Ўзбекистон ва ўзбек киноси тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
– Сизни Ўзбекистонда кўрганимиздан хурсандмиз, олдин ҳам бу йерда бўлгансиз? Бугун қандай ўзгаришларни сездингиз? Нималар сизни ҳайратлантирди.
– Биринчи марта Тошкентга ҳамкорликда фильм ишлаганимизда келгандим, бир ой давомида бу ерда яшаганмиз, аммо мамлакат билан яқиндан танишиш имкони бўлмаган. Ўзбеклар тўғрисида кам билардим, очиғи.
Тошкентга келиб, тўғриси, ҳайратимни яшира олмадим. Aэропортни ўзидаёқ улкан ўзгаришларни кўриб, худдики ўзимни Европага келиб қолгандек ҳис қилдим. Aлбатта, жуда ҳам чиройли, меҳрли халқингиз ҳам ўзгаришларга кўрк беряпти. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида азалдан жуда яқин дўстона алоқалар бўлган ва бугун ҳам бу алоқалар нафақат кино ва сериаллар, балки барча соҳаларда давом етиб келяпти. Булар мени фақат қувонтиради. Aйтишим мумкинки, Тошкентга келиб, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига чиқиб, янада ривожланиб чирой очганига гувоҳ бўлдим.
–Янги Ўзбекистонни уч сўз билан тасвирлаб беринг
– Ҳайратланарли, чиройли, меҳмондўст
– Ўзбек фильмларини Марказий Осиёдаги роли ҳақида нима дея оласиз?
– Техника нуқтаи назаридан янги босқичга кўтарилиш зарур. Ўзбек киноиндустрияси ҳамкорликни янада кучайтириши керак. Мен ўзбек фильмлари дунёга чиқишини хоҳлайман. Ҳамкорлик қилиш ва ривожланиш зарур.
– Ўзбекистондаги қайси шаҳарни ёқтирасиз?
–Кўп жойларда бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан севимли.
– Сизнингча, Тошкент халқаро кинофестивали орқали дунёга Янги Ўзбекистоннинг қандай жиҳатлари намоён бўлади?
–Айни пайтда Тошкент Халқаро кинофестивалининг Ўзбекистонда ўтказилиши жуда муҳим воқеа деб айта оламан. Жуда кўплаб юлдузлар дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюради. Бу каби тадбирлар давлат обрўсини юксалтиради. Бу ерда бўлган ҳар бир юлдуз ўз хотиралари, таассуротлари, билан ўртоқлашади. Юлдузларнинг фикри, албатта, кўп одамларни эътиборсиз қолдирмайди. Табиий Ўзбекистонга қизиқиш янада ортади. Иқтисодиёт, давлат имижи юксалади.
-Ҳаётда сиз учун нима муҳим? Нимани йўқотишдан қўрқасиз?
-Мен кино актёрман, шу билан бирга тўрт фарзанднинг отасиман. Оила бошлиғиман. Мен доимо севимли инсон бўлишни, одамларга керакли бўлишни хоҳлайман ва шу меҳрни доимо беришга ҳаракат қиламан. Aммо бугун ҳаётимизда жудаям негатив фикрлайдиган инсонлар кўпайиб кетяпти. Бир ҳақиқат аниқ, негатив фикрлайдиган инсон ҳеч қачон ютмайди.
Оилам мен учун энг муҳим, уни йўқотишдан қўрқаман. Фильм – ҳаётимнинг бир қисми. Учрашувларда сени тумонат одам ўраб олади, дастхат сўрайди, яхши кўришларини айтади. Бу ҳам худо инъом етган бахт. Aммо оила севгиси мен учун энг қадрли
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Ф.Aбдухолиқов М.Чакрабортига ҳамкорликда фильм суратга олиш таклифини билдириб, унда рол ижро этишга муносабати билан қизиқди. М.Чакраборти бажонидил рози бўлишини, ҳамкорликдан фақат хурсанд эканини айтди.