2022 йилнинг 6 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўптомонлама шериклик траст жамғармаси Маслаҳат қўмитасининг Барқарор инвестициялар бўйича ишчи гуруҳи учун учрашув бўлиб ўтди. Нукусда саёҳатларга қўйилган чекловлар олиб ташланганидан сўнг бундай тадбир биринчи марта ўтказилди. Ушбу учрашув 2022 йил 2 ва 3 июнь кунлари Стокголмда бўлиб ўтадиган Stokgolm +50 анжумани олдидан миллий мавзулардаги бир қатор маслаҳатлашувлар билан бир қаторда ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича Кўп томонлама йўл харитасини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат бўлган тадбирдан кутилаётган натижалар жумласига янги экологик тоза технологияларни, шунингдек, ресурсларни ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ўзаро боғланган инновацион лойиҳалар портфелини шакллантириш амалиётига ҳисса қўшиш, технологиялар ва табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш, чўлланишнинг олдини олиш, меҳнат миграциясини чеклашдир. Вазирлар Кенгаши аъзолари, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг тегишли вазирликлари томонидан лойиҳаларга қизиқиш уйғотиш ва яхши ғояларга туртки бериш мақсадида Кўп томонлама йўл харитасининг тематик йўналишларига мувофиқ, минтақада инвестистия ва ривожланиш имкониятлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир давомида шунингдек, халқаро ривожланиш бўйича ҳамкорлар томонидан Кўп томонлама йўл харитасини амалга ошириш доирасида Оролбўйи минтақасидаги жорий ва режалаштирилган тадбирлар мониторинги бўйича тақдимот ҳам бўлиб ўтди. Ушбу амалиёт “Йўл харитаси”нинг чора-тадбирлар кўрилган соҳаларига, шунингдек, халқаро ривожланиш ҳамжамиятининг эътиборини кучайтиришни талаб қилувчи Кўп томонлама йўл харитасининг тематик йўналишларидаги камчиликларга эътибор қаратди.
Шунингдек, иштирокчилар ва қарор қабул қилувчилар томонидан Оролбўйи минтақасини екологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш нуқтаи назаридан Оролбўйи портфелини яратишда долзарб бўлган тақдим этилган лойиҳа ғоялари муҳокама қилинди. Ҳудудга аралашувнинг қисқа рўйхатига киритилган йўналишлар жумласига сув ресурсларини бошқариш, энергия самарадорлиги ва қишлоқ хўжалиги амалиётларини яхшилаш, турмуш шароитини яхшилаш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва жамиятнинг барқарорлигини таъминлаш кабилар киради.
“Бундай фаол муҳокамалар халқаро ҳамжамиятни минтақага унинг аҳолиси учун ва тирикчилик воситалари соҳасидаги трансформацион ўзгаришлар олиб келиши мумкин бўлган янги сармоялар стратегиясини ишлаб чиқишга ундайди”, — дейди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Доина Мунтяну. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари жаноб Хабибуллаев Бахитжан тадбирнинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан:“Бугунги тадбир Ўзбекистоннинг экологик муаммоларни ҳал қилишга халқаро эътибор қаратила бошланганлигининг 50 йиллигига мослаб ўтказиладиган «Стокголм+50» халқаро анжуманига тайёргарлиги билан уйғунлаштирилганлиги боис икки карра муҳим аҳамиятга эга”- деди.
Сессияда 100 га яқин миллий ва халқаро мутахассислар, жумладан, халқаро ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва донорлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошчилигидаги миллий ҳамкорлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошчилигидаги минтақавий тармоқлар вазирликлари, ННТлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Миллий ва халқаро иштирокчилар ушбу платформадан Оролбўйи минтақасида лойиҳалар портфелини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун самарали фойдаланишлари кутилмоқда.
Манзура БЕКЖОНОВА