Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатнинг илк электромобилини синовдан ўтказди.
Бу жараёнда унга Турк автомобили ташаббус гуруҳи (TOGG) бошқаруви раиси Меҳмет Гюржан ҳамроҳ бўлди.
Эрдўғон электромобилни ҳайдаётгани акс этган видеолавҳани унинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: twitter ва telegram’да эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, мазкур суратдаги автомобиль 2023 йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилади.