Беруний даврида Хоразмда мучал номлари сичқан, уд, барс, тавушқан, луй, йилан, юнт, қўй, бичин, тақиқу, тўнғуз деб номланган. Ойлар эса, улуғ-ой, кичик-ой, биринчи ой, иккинчи ой, учинчи ой, туртинчи ой, бешинчи-ой, олтинчи-ой, етинчи ой, сакизинчи ой, тўқузунчи ой, ўнунчи-ой деб номланган. (Қизиғи, ҳозир Хоразмда ҳафта кунлари худди шу тахлит – биринчи кун, иккинчи кун, деб номланади).
Абу Райҳон Беруний бошқа тарихчилардан фарқли ўлароқ, Самарқанд (Семиз кент – бой шаҳар) Тошкент (тош шаҳар) сингари топонимлар туркий ўзакдан олинганини алоҳида таъкидлаб ўтади.
Беруний гарчи ўзининг насл-насаби ҳақида батафсил тўхталиб ўтмаса-да, “Китоб-ус-сайдана” асаридан олинган мана бу фикрлар аниқ хулоса чиқаришга асос бўлади: “…кейин мен араб ва форс тилларига ўтдим. Бу тиллар учун мен худди бир келгиндидек эдим ва уларда қийналиб гапирардим”.
Шунингдек, Беруний бу икки тилни бир-бирига қиёслар экан “араб тилидаги ҳақоратли сўзлар мен учун форсий тилдаги мақтовдан афзалроқдир… Бу тил (форсий) Хусрав қиссаларию, тунги эртаклар учун мосдир”, дейди.
Беруний туғилган Кат шаҳри яқинидаги ал-Фир қалъаси харобалари, 2015 йил.Модомики, хоразмий тили форс тилининг шарқий лаҳжаларидан бири экан, Беруний ҳам шу тилда сўзлаганида, у ўзини бу тилга бегона, бу тилни ўзи учун келгинди деб билармиди? Ўзи айтганидек бу тилда гапиришда бирор қийинчилик сезармиди? Ўз асарларида Хоразм маданиятига катта зарба берган Қутайбани танқид остига оларкан, унинг тилини ўз она тилидан устун қўярмиди? Бундан Беруний туркийзабон оилада туғилганини, туркийда сўзлаб, тили чиққанини тахмин қилиш мумкин.
Бироқ, Абу Райҳон Беруний ўша пайтдаги анъаналардан келиб чиққан ҳолда ўз асарларини араб тилида, фақат биргина “ат-Тафҳим” асаринги форс тилида ёзди. Эҳтимол, у туркий тилда ҳам асар ёзган, аммо бизгача етиб келмагандир, ҳар қалай бу ҳақда бирор нарса дейиш қийин.
Рустам Иқбол.
Ўхшаш хабарлар
-
Америкалик муҳандис Темурийлар даврини виртуал реалликда яратмоқчи
-
КИБЕР ЖИНОЯТЧИЛИК ҲУЖУМИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
-
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУРЪОН КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Гендер тенгликни таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
-
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона ва тўғри йўли