
Ўзбекистон Республикаси экспортчилар уюшмаси мутассадилари 20 дан ортиқ тадбиркорлар билан биргаликда Саудия Арабистони подшоҳлигида бўлиб турибди.
Безнес ташрифнинг мақсади юртимизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларга янги бозор топишдан иборат.
Бугунги кунгаяа Ўзбекистоннинг гилам, қишлоқ хўжалиги, санитар гигиеник ва озиқ-овқат соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчилардан иборат делигация Арабистоннинг Ар-Риёд, Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларида бўлишди.
Шунингдек, тадбиркорлар сафарнинг дастлабки кунида Ар-Риёд шаҳридаги Saudi Foodex Expo 2022 кўргазмасида Ўзбекистонлик тадбиркорлар ташриф буюрувчи сифатида қатнашишди ва ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳақида маълумот беришдилар.
Айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистондан
6 минг дан зиёд тадбиркор ўз маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилиб келмоқда бу кўрсатгич 2026 йилга бориб, 15 мингтага етказиш мўлжалланган.
Жидда шаҳридаги учрашув ҳам манфаатли ҳамкорлик асоси билан давом этди. Саудиялик тадбиркорлар қуритилган мевалар, гилам, қандолат ва ҳунармандчилик йўналишидаги ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзолашди.
Айни вақтгача Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти қандай эди?
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш ва бошқа йўналишларда 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон 563 млн АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди, йил якунига қадар ушбу рақамлар мавсумий экспорт маҳсулотлари ҳисобига 1 млрд.АҚШ долларига кўтарилиши режа қилинган.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди