Туризм ва маданий мерос вазирлигининг инвестициялар ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аброрхўжа Муноваровнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга Россиядан 400 мингдан зиёд турист ташриф буюрган. Россиялик туристлар оқими ноябрь ойида кутилмоқда, шунингдек, қиш мавсуми учун учун жуда кўп бронлар қилинган.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Туркия, Италия ва Япониядан туристлар оқими сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Йил охирига қадар туристларнинг умумий сони 4,5 миллионгача кўпайиши ҳақида тахминлар мавжуд.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга 3.6 миллион хорижлик сайёҳлар ташриф буюрган. Келган саёҳатчилар сони бўйича Қозоғистон биринчи (1 миллион турист), Қирғизистон ва Тожикистон иккинчи ўринда туради (ҳар бири тахминан 950 минг нафардан).