Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги Шаҳрисабз шаҳрининг туризм салоҳиятини янада кенгайтириш, ҳудудга сайёҳларни жалб қилиш мақсадида бир қатор хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмокда. Бу бўйича меморандум имзоланган.
Маълум бўлишича, америкалик Алекс Мактини ло Манто ва канадалик Жокдан Окслей Сео Шаҳрисабзни “Ақлли шаҳар»га айлантириш, IT-технологиялар билан таъминлаш, шаҳарнинг қадимий кисмида Wi-fi зонасини яратиш ва ҳудудга блокчейн технологиясини олиб кириш бўйича таклифлар билдирган. Лойиҳаларнининг дастлабки қиймати 100 млн доллар бўлиб, босқичма-босқич амалга оширилади,
Умуман, 2019-2020 йилларда соҳага қаратилган қиймати 299,3 млрд сўм (тадбиркорларнинг ўз маблағлари 206,6 млрд сўм, банк кредити 92,7 млрд сўм)ўзлаштириш ҳисобига 72 та лойиҳалар амалга оширилади.
Жумладан, меҳмонхоналар ташкил қилиш бўйича 148,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 15 та меҳмонхона, 1,8 млрд сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 40 та меҳмон уйлари, ўтов уйлар ва дам олиш уйларини ташкил этиш лойиҳалари, 72 млрд сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 4 та аҳоли дам олиш масканлари барпо этилади.
Мўйсафид шаҳар замон билан ҳамнафас
Чет эллик мутахассислар Шаҳрисабзни “Ақлли шаҳар»га айлантириш бўйича таклифлар билдиришди. Жумладан, шаҳарни IT-технологиялари билан таъминлаш, қадимий ёдгорликлар жойлашган ҳудудда Wi-fi зонасини яратиш ва бу ерга блокчейн технологиясини олиб кириш каби лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.