Карим Баҳриев

Ҳақиқатга кўксини қалқон қилган Карим Баҳриев ёди

Ҳақиқатга кўксини қалқон қилган Карим Баҳриев ёди

Ўзбекистонда мустақил матбуот ривожи ва медиа соҳасининг ҳуқуқий асосларида муҳим из қолдирган таниқли ўзбек журналисти, публицист ва таржимон Карим Баҳриев 29 март куни 64 ёшида вафот этди. У парламент депутати, илк мустақил газета бош муҳаррири, медиа соҳаси эксперти сифатида сиёсий ислоҳотлар, сўз ва матбуот эркинлиги йўлида жонбозлик кўрсатган устозлардан эди.

Сиз учун ҳақиқат нима?

Сиз учун ҳақиқат нима?

Қодирийни эсланг. Уни сотганлар, душман қўлига айбнома битиб тутганлар бир муддат халқ кўзига даҳо бўлиб кўринишга уринди, том-том китоблар чоп этди, “академик шоир”, “давлат мукофоти лауреати” ва ҳоказо бўлди. Гарчанд то бугунгача бу сотқинларнинг авлодлари ва шогирдлари Қодирийнинг музейи очилишига ёки ҳайкали қўйилишига қаршилик қилиб келсалар-да, исталган ўқувчидан ва ҳатто ҳаққоний илм аҳлидан сўранг: «Ўзбекнинг биринчи рақамли ёзувчиси ким?” деб, “Қодирий!” – деб жавоб беради.