Сурхондарёда кучли қум бўрони кузатилди

18 март куни Сурхондарё вилоятида кучли қум бўрони кузатилди. Унинг бошланиши соат 14:55 да Термиз метеостанциясида  қайд этилди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ ҳузуридаги Гидрометеология хизмати.

Ўзгидромет ходимларининг маълум қилишича, ҳозирда қум ва чанг бўронларини олдиндан прогноз қилиш имкониятига эга эмасмиз, бироқ шамол тезлиги 18-20 м/с га қадар кучайиши тўғрисидаги маълумот эълон қилинган эди. Бу маҳаллий қум бўронларини юзага келтириши мумкин бўлган шиддатли шамол ҳисобланади.

дарҳақиқат, олдиндан берилган об-ҳаво маълумотларида душанба куни мамлакатнинг катта ҳудудида жанубдан кучли иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани қайд этилган эди. Шимолий ҳудудларга эса Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши бошланган.

Daryo хабарига кўра, қум бўронлари Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам кузатилган.

Ўтган йилнинг май ойида ҳам Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида чанг-тузли бўронлар кузатил эди. Ўшанда шамол тезлиги 25-27 м/с га етганди. Узоқ давом этган қуруқ об-ҳаводан сўнг кучли шамол турса кўп миқдордаги чанг ва тузларни ҳавога кўтаради. Бу ҳолат аҳолининг кўз ва нафас тизими аъзолари саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан об-ҳаво маълумотларида шамол тезлиги билан боғлиқ хабарларга эътиборли бўлиш лозим. Бундай пайтда кўчага чиққанда дока ниқоб таъқиб юриш тавсия этилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: