Беш дақиқада чарчоқни енгиш усуллари

Кўпинча биз ишдан хориб-чарчаб қайтамиз ва кела солиб диван ёки креслога ўзимизни ташлаймиз. Чунки ўта хорғинлик, кучсизлик сабабли ҳеч бир ишга қўл бормайди. Кўзимизга ёстиқ чиройли кўриниб кетади.

Кўпинча биз ишдан хориб-чарчаб қайтамиз ва кела солиб диван ёки креслога ўзимизни ташлаймиз. Чунки ўта хорғинлик, кучсизлик сабабли ҳеч бир ишга қўл бормайди. Кўзимизга ёстиқ чиройли кўриниб кетади. Барча нарсани унутсангизу мириқиб ухласангиз. Аммо бундай ҳолатда ухлаганда эрталаб уйғонсангиз ҳам чарчоқ аломатлари давом этиши мумкин. Бу нохушликдан қутулишни истайсизми? Унда сизга 5 дақиқа ичида хорғинлик ва чарчоқдан қутулишнинг оддий усулларини ҳавола этамиз.

Кўк чой дамлаб ичинг

Кўк чой бошқа гиёҳли дамламалар каби ажойиб тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга. Бир-икки пиёла кўк чой ичсангиз нафақат миядаги муаммолар исканжасидан қутуласиз, балки барча чарчоғингиз чиқиб кетади. Заварив себе чашечку чая, вы не только отвлечетесь от своих проблем, но и прекрасно отдохнете. Это займет минимум вашего времени, но окажет колоссальный эффект на ваш организм и самочувствие.

Қора шоколад енг

Бир неча бўлак шоколад, айниқса қора шоколад сизнинг чарчоғингизни тарқатиб, тушкун кайфиятингизни кўтаришга қодир.  Аммо кўпам шоколадга руу қўйиш ярамайди. Бу сизнинг қоматингизга зиён қилиши мумкин. Плиткали шоколад сотиб олсангиз уни бир ўтиришда еб қўйманг. Бир неча бўлагини еб, қолганини ҳар эҳтимолга қарши олиб қўйинг. У қон босими тушганда ёки чарчоқдан бош оғриганда дори ўрнини босиши мумкин.

 Асалли чой ичинг 

Асал – хавотир ва депрессияни енгишда бебаҳо восита. Чойингизга 1-2 қошиқ асал қўшиб ичсангиз ўзингизни анча тетик ва бехавотир сезасиз. Шу билан биргаликда оқшом чоғи  ичилган асалли чой уйқусизликка ва бўлар-бўлмас хаёлларга барҳам беради.

 Бошингизни ёстиққа қўйинг

Албатта иш пайтида ухлаш мумкин эмас, бунинг устига ишхонада юмшоқ ёстиқ бўлмайди. Лекин хонангизга қичик ёстиқча олиб келиб қўйсангиз чарчоқдан бош оғирлашганда унга бош қўйиб, беш дақиқа ором олишингиз мумкин. Бун мақсадда транспортда ҳамроҳ бўладиган бўйин ёстиқчаси ҳам жуда мос келади. Бу ёстиқчани бўйинга қўйиб ўриндиққа суянсангиз, у сиздаги бор хорғинлик ва негатив ҳиссиётларни тортиб олади.

Чуқур нафас олинг

Чарчаганда турли нафас олиш техникаларини қўллаб кўринг. Ишни чуқур нафас олиб-чиқаришдан бошланг. Кейин буруннинг ҳар бир тешиги орқали навбатма навбат чуқур нафас олиб-чиқаринг. Бу усул мисли кўрилмаган бўшаштирувчи ва тинчлантирувчи кучга эга.

Юқоридан пастга қараб сананг

Тепадан пастга қараб санаш жуда оддий усул бўлса ҳам ўта самарали ҳисобланади. Сиз санаётганда миянгиз фақат шу иш билан машғул бўлади ва бошни оғритиб, сизни зўриқтираётган муаммоларга чалғимайди.

Кўзларингизни юминг

Бир неча дақиқа давомида кўзларингизни юмиб, қулоқчин орқали майин мусиқа тингланг. Бу сизни безовта қилаётган шовқин ва бошқа ҳиссиётлардан ҳоли бўлишга ёрдам беради.

Қўлларингизни уқаланг

Йўқ, қўлларни масса қилиш учун махсус салонга бориш шарт эмас. Сиз ишхонада ўзингиз қўлларингизни уқаласангиз  ҳам бўлади. Кун бўйи компьютер клавиатурасини босиб ўтирадиган ходимлар учун бу усул айниқса фойдалидир.

Нуқталарни босиш усулини қўлланг

Шарқ табобатида нуқтали уқалашнинг бир неча кўринишлари мавуд. Масалан бошдаги икки қулоқ тепасидаги нуқтани, ўнг ва чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоғи ўртасидаги нуқтани, қулоқнинг солинчаги тагидаги нуқтани бир неча марта босиш чарчоқни тугатиб, мия фаоллигини оширишга ёрдам беради.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

1 комментариев для “Беш дақиқада чарчоқни енгиш усуллари

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: