Шунингдек, Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам бошқармасининг янги автоматлаштирилган тизими жорий этилади (ушбу тизим 2019 йил 1 октябрдан республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади).
Мазкур тизим қуйидаги имкониятларга эга:
аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устунлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш;
махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш;
тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобил) алоқаси орқали автоматик аниқлаш;
тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларини мобил иловалар ёрдамида, шу жумладан имкониятлари чекланган шахслар учун чақириш;
фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббит ва буюмларини ҳисобга олиш;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларнинг ахборот тизимлари билан бирлаштириш;
фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди