Аёлнинг қизига ўсмирлик даврида бепуштлик ташхиси қўйилган эди. Яъни Эмма Майлс қизининг бепуштлиги ҳақида у 15 ёшлигидаёқ билган. Ўшанда шифокорлар ўсмирлик ёшидаги қизда фарзандни дунёга келтирувчи аъзо – бачадон йўқлигини аниқлашди. Бир йил ўтгач қизга Майер-Рокитанский-Кустер-Хаузер синдроми дея ташхис қўйилган, бу аёл жинсий органларининг ривожланиш нуқсонидир. Буни билгач аёл қизи оналик бахтига эришиши учун қўлидан келган барча ишни қилишга сўз берди.
–Мен бир кун менинг фарзандимни дунёга келтиришини билардим, – дейди қиз. –2016 йилда турмуш қурган қиз ўз онасидан суррогат она бўлишини сўраган. У эса рози бўлган.
Аёл экстракорпорал уруғлантириш муолажасини ўташ учун 38 килограмм вазн ташлади ва гормонал дорилар қабул қилди. У кесарча кесиш йўли орқали соғлом фарзандни дунёга келтирди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди