“Яндекс” компанияси қидирув тизими Ўзбекистон учун ҳам мослаштирилди

Россиянинг “Яндекс” компанияси интернет қидирув тизими Ўзбекистон учун ҳам мослаштирилди. Энди фойдаланувчилар маълумотлар, расмлар ва видеоларни бутун интернет бўйлаб, шу қаторда Tas-ix тармоғи сайтлари бўйича ҳам излашлари мумкин. Бу ҳақда компания вакиллари яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилдилар.

Интернет бўйича Tas-ix сайтлари “Т” белгиси билан белгиланган. Ҳозирга келиб “Яндекс” Tas-ixʼнинг 2500дан ортиқ сайтини билади.

Жавобларни излаб топишда сўралаётган ҳужжатнинг мазмуни, манбаси, саҳифани юклаш тезлиги ва фойдаланувчиларнинг шахсий қизиқишлари инобатга олинади.

Компания маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда ташкилотларни қидириш оммавий тус олган. Шунинг учун “Яндекс” бир неча ўн минглаб компаниялар ҳақидаги маълумотларни ҳам тизимга киритишни лозим топди. Фойдаланувчилар муассасаларни қўйилган баҳолар, эътирофлар ва иш соатларига қараб топишлари мумкин.

“Яндекс” олдинроқ ҳам Ўзбекистон учун бир нечта машҳур иловалар ва сервисларни ишга туширган эди. Жумладан 2018 йилда “Яндекс Маҳалла”, “Яндекс Мусиқа” сервислари, шунингдек, “Яндекс Навигатор”, шу йил март ойида эса “Яндекс Метро”, иловаси амалиётга жорий этилди. Айни пайтда юртимизда унинг энг оммалашган сервиси ўтган йил апрелидан йўлга қўйилган “Яндекс Такси” ҳисобланади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: