Мен поликлиникада жарроҳ-стоматолог бўлиб ишлайман ва кунига 20-50 нафар мижозни қабул қиламан. Олдимга уч ёшга энди тўлган, аммо бирон соғлом тиши йўқ болаларни олиб келишади. Авваллари буни одамлар жиддий фожеа деб қабул қилишарди, ҳозир эса бу одатий ҳол бўлиб қолди. Чунки олдин саноат табиий тарзда ривожланар эди. Ҳозирда эса ҳамма ёқ автоматлаштирилган, роботлаштирилган…
Биз одамларни сиқиб чиқарувчи технологиялар даврига ўтиб боряпмиз. Фарзандларимиз зарарли иллатлардан омон қолиши учун калламизни ҳар қачонгидан-да яхшироқ ишлатишимиз керак. Унутманг, дўконга ҳар бир кириб чиқишимиз ўзимиз хасталанишимиз ва болаларимизнинг жиддий касалликка чалиниши учун сабаб бўлиши мумкин.
Шифокор сифатида сизларга маслаҳатим: ўз овқатланиш рационингиздан қуйидагиларни бутунлай чиқариб ташланг:
Барча ярим тайёр маҳсулотлар
Негаки улар таркибига глутамат натрий тузи қўшилади. Глутамат натрий – овқатни мазали ва иштаҳали қилувчи қўшимча. Бола ундан қанча кўп еса шунча гиперфаол бўлиб қолади. Аслида бола хотиржам бўлиши керак. Ота-оналар нима учун фарзандлари бунча тўполончи, асабий бўлиб қолганини билмай боши қотади, невропатологга олиб боришади. Улар ёзиб берган тинчлантирувчи дорилар эса болаларни ланж қилиб қўяди.
Ҳеч қачон ёғлилиги кам бўлган маҳсулотларни сотиб олманг
Сметананинг ёғлилиги ҳеч қачон 15 фоиз ёки 20 фоиз бўлмайди. Барча ёғлилиги кам маҳсулотлар пальма ёғидан тайёрланган! Творог, сметана, сут, музқаймоқ, сариёғ қанча ёғли бўлса шунча табиий бўлади. Ҳақиқий табиий сметананинг ёғлилиги ҳар доим 25 фоиздан юқори бўлади. Уйда тайёрланмаган ёғи кам бўлган барча маҳсулот гени ўзгартирилган, яъни ГМО бўлиши мумкин.
Кўча-кўйдаги хамиртуруш кўп қўшилган нон, булочка, пирожка ва умуман дрожжи солинган ҳар қандай маҳсулот – секин ўлдирувчи заҳар. Улардан эҳтиёт бўлинг. Ўзингиз блинчиклар, чалпаклар, таъвалар, хамиртурушсиз пишириқлар пишириб истеъмол қилинг.
Ҳаммамиз кўпинча тувуқ гўшти сотиб оламиз. Чунки бу энг арзон гўшт ҳисобланади. Бу арзон гўштга ружу қўйманг. Чунки таркиби гормон ва антибиотиклар билан тўлдирилган. Ушбу иллатлар сизнинг тўқималарингизга ўрнашиб олади ва онкологик касалликларга олиб келади.
Ҳозирги даврда қизларда 6-7 ёшидаёқ кўкрак бези ўса бошлайди. Бундай бўлиши мумкин эмас, қиз бола аслида 12-13 ёшда ривожлана бошлайди. Булар индиго болалари, булар товуқ гўшти (окорочка) таркибидаги гормонларнинг иши.
Бола товуқ гўштини қанча кўп еса унинг бадани туклар билан шунча кўп қоплана бошлайди. Бу саломатликнинг меъёрий кўрсаткичи эмас. Бундай ҳолат ичкарида иммунитет издан чиқаётганининг белгисидир. Менга деса глутамат натрий, ГМОларни умуман савдога киритмаган бўлардим.
Тадқиқотларда аниқланишича ГМО сичқонларни бир авлоднинг ўзидаёқ онкологияга етаклар экан. Улардан умуман иккинчи ва учинчи авлод туғилмайди. Чунки ГМО бепуштликка мубтало қилади.
Айни пайтда туғуруқхонага келаётган ҳар иккинчи аёлда кислород етишмовчилигидан ривожланмай қолган ҳомиладорлик ёки бола тушиши қайд этилмоқда. Аммо бунинг сабаби ҳақида ҳамма жим…
Биласизми нима, ҳеч қачон танлаб энг арзон маҳсулотни сотиб олманг. Энг арзон нарса фақат пальма ёғи бўлиши мумкин. У фақатгина 38 даража иссиқликда эрийди. Одамнинг тана ҳарорати эса ўртача 36,6 даража! Пальма ёғи томирлар деворига ўтириб қолади ва инсультга, инфарктга олиб келади. Ҳамма нарсани қишлоқдаги фермерлардан сотиб олинг. Уларда барча маҳсулотлар табиий бўлади. Ёки турли донлар ва ёрмалар, макаронлар билан, рафинадланмаган ўсимлик ёғлари билан озиқланинг.
Ёғ зарарли эмас. У мия учун жуда зарур. Табиий ёғлар истеъмолидан қўрқманг.
Соя сути, ёғсизлантирилган творог, бройлер товуқлари, арзон сосискалар, колбасалар – барчаси кимёвий моддалардан таркиб топган. Ана шулардан қўришингиз ўринлидир.
Манзура БЕКЖОНОВА таржимаси.