Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Муҳаббат Муҳаммедова маҳаллий шифокорларни сув ҳавзасидан қутқариб олинган тирик фарзандини ўликхонага жўнатиб юборганликда айблади.
centralasian.org. нинг маълум қилишича аёл ўзининг 2 ёшли ўғли етарли малакага эга бўлмаган тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган биринчи ёрдам сабаб ногирон бўлиб қолганини айтди.
Бироқ Бухоро вилоят тиббиёт маркази шифокорлари томонидан ўтказилган текширувда сув ҳавзасидан чиқариб олинган болага биринчи ёрдам тўғри кўрсатилгани аниқланди. Бухоро вилоят прокуратураси ходимлари томонидан олиб борилган текширишларда бола ногирон бўлиб қолишида тиббиёт ходимлари айбдорлиги тўғрисидаги ота-онаси томонидан келтирилган айбловлар тасдиқланмади.
Москва болалар психоневрология маркази шифокорлари хулосасига кўра, 2 ёшли Назирбой Неъматуллаевга клиник ўлим ташхиси қўйилган. Бу вақтда кислород етишмовчилиги туфайли мия жиддий зарарланган. Агар тез ёрдам машинасидаёқ шошилинч реанимацион ёрдам кўрсатилганда асоратлар оғир бўлмаслиги мумкин эди.
Икки ёшли гўдакнинг онаси Муҳаббат Неъматуллаеванинг сўзига кўра аёл ҳовуз ёнида қўшниси билан гаплашиб турганида ўғли ховузга йиқилиб тушган. Она тезда ўғлини ҳовуздан қутқариб олган. Болани қўшнилар билан машинада касалхонага олиб боришган. Бола йўлда нафас олиб борган. Шифохонага боришганида, шифокор боланинг ўлганини айтиб, ўликхонага юборган. Аёлнинг айтишича, у боланинг танасини ўликхонадан уйига олиб келган ва жонсиз танасини қучоқлаганида бола кутилмаганда нафас ола бошлаган. Унинг тириклигини кўрган аёл жуда хурсанд бўлиб кетган. Сўнг ўғлини уйига олиб кириб, оёқ-қўлини уқалаган. Шу пайт у чуқур нафас олган ва аксирган. Кейин йиғлай бошлаган.
Муҳаббат Неъматуллаеванинг айтишича яна “Тез ёрдам” чақиришган. Врач болага томчи укол қилган ҳамда унинг ошқозонидаги суюқликни чиқаришга ёрдам берган. Кейин аёл ўғли билан шифохонага ётқизилган. У ерда бола яна коммага тушиб қолган ва саккиз кундан буён шу ҳолатда ётибди.
Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази врачи Хушнуд Жалилов болага қўлдан келган ёрдамни кўрсатишгани ва уларга қўйилаётган айбловлар асоссиз эканлигини таъкидламоқд
Ўликхонага юборилган болакай қайта тирилди
Икки ёшли гўдакнинг онаси Муҳаббат Неъматуллаеванинг сўзига кўра аёл ҳовуз ёнида қўшниси билан гаплашиб турганида ўғли ховузга йиқилиб тушган.