Америкалик актриса Анжелина Жоли оғир касаллиги ҳақида хабарлар тарқалаётган бир пайтда узоқ вақтдан буён биринчи марта омма олдида намоён бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Маълум бўлишича Жоли олти фарзандидан уч нафарини олиб, дўконларни айланишга чиққан. Сайр давомида актрисанинг кайфияти яхши бўлган. У шоппинг чоғида кўп кулган, сўнг болалар билан савдо марказини тарк этган.
Аввалроқ Жолининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У 42 килограммгача озиб кетган, шунингдек, унда юз мушакларига таъсир қилувчи Белл фалажи аниқланган. Актриса, ҳатто васиятнома ёзгани айтилмоқда.