Абитуриентнинг тестда тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ билиш мумкин. Аммо унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бир ҳафта ичида аниқ бўлади. Бу маълумотлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
ОТМга кириш имтиёзлари кимларга берилган?
Бу борада қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ногиронлар ва шу каби тоифаларнинг имтиёзлари қабул квоталаридан ташқари равишда белгиланади. Бу йилдан бошлаб имтиёзли тавсиянома олган ҳарбий хизматчилар учун ҳам қабул қилиш квоталардан ташқари бўлади. Сиртқи таълимга ҳужжат топширганлар ҳам имтиёзлардан бир хилда фойдаланади, лекин сиртқи таълим фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Халқаро олимпиадалар ва Республика фан олимпиадалари ғолиблари ҳам имтиёз асосида белгиланган квоталар ичида ўқишга қабул қилинади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тоифа жуда камчиликни ташкил этади.
Учта олий таълим муассасасини танлашда бўйича маслаҳат
ДТМ сайтида абитуриентлар қайси йўналишни танлашда ўзини синаб кўриши мумкин. Бир неча маротаба танловларни синаб кўриши, истаган ҳудудларни танлаши мумкин. Абитуриентлар олий таълим муассасаларидан қайси учтасига ҳужжат топшириш бўйича ўз имкониятларини ҳисобга олиб, ҳужжат топширишдан олдин қарор қабул қилиши керак.