Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти томонидан гастрономик туризмни кенг тарғиб қилиш мақсадида польшалик 52 нафар сайёҳ учун ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.
Гастрономик туризм айни шундай сайёҳлар учун мўлжалланган хизмат туридир. “Боғи эрам” дам олиш масканининг Мастер-класс марказида ўтказилган маҳорат дарсида польшалик туристлар ўзбек миллий таомларидан ош, шўрва, сомса ва турли салатларни маромига етказиб тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этишди. Тадбир давомида меҳмонлар ўзбек таомномаси ҳақида тўлиқ маълумот олишди ҳамда масаллиқларни танлаш, тайёрлаш, умуман пазандалик санъати бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлишди.