Маърифат тарғиботчиларига кўкрак нишони ва аъзолик гувоҳномалари топширилди

Бугун юртимизда ҳар бир соҳада жаҳоннинг илғор мамалакатлари сафидан ўрин эгаллаш, тинч ва фаровон келажак пойдеворини қуриш мақсадида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ватанпарварлик ғоялари атрофида мужассамлашган бу жараёнларни кенг аҳоли қатламига етказиш, уларда ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллигини ошириш, одамларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш лозим.

Шуни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-07-сонли қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташкил этилди.

Жамиятда ҳозирги кунда барча вазирликлардан тавсия қилинган номзодлар, давлат ва жамоатчилик вакиллари, олимлар, мутахассислар, ижодкорлардан иборат махсус тарғиботчилар гуруҳи шакллантирилган. Улар республика миқёсида маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларига жалб этилмоқда. Тарғиботчиларни молиявий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида маърузаларга ҳақ тўлаш ҳамда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси”кўрик танлови, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонига тавсия этиш тизими йўлга қўйилди.

Бугун Ёшлар ижод саройида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ишларини фаоллаштириш, мамлакатда кечаётган жадал ислоҳотларда Жамиятнинг ролини ошириш мақсадида қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида Жамиятнинг республика тарғибот гуруҳи аъзоларига кўкрак нишони ва аъзолик гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги “Психология” ўқув-илмий маркази  ҳамда “Sevimli TV” каби йирик ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: