Ноқонуний дарахт кесувчилар ҳам шаҳар ҳокимлигига қарашлими?..

Бугунги кунда айрим соҳа ходимлари қонунчиликда назарда тутилган нормаларга асосланмаган ҳолда турли хил маълумотлар тарқатмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм каналида “Дарахтларни кесишга ким рухсат беради?” сарлавҳаси остида маълумот жойлаштирилди.

Бир неча ойдан бери Тошкент шаҳрида долзарб бўлиб келган дарахтларни кесиш муаммоси қатъий эътиборга олинганмикан, деб маълумотни ўқишни бошладик. Эътиборимизни тортган жумла қуйидагича: “…Ҳоким ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича изоҳ сўраганида, “табиат кушандалари” диаметри 70-80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун «Ягона ойна” давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига рухсат олганликларини маълум қилишди…”

Бугунги кунда айрим соҳа ходимлари қонунчиликда назарда тутилган нормаларга асосланмаган ҳолда турли хил маълумотлар тарқатмоқда. Қолаверса, ҳозирда Республикада “Ягона ойна” деб номланган ташкилотнинг ўзи мавжуд эмас! Давлат хизматлари агентлиги амалдаги қонунчиликка мувофиқ юзага келган вазиятга аниқлик киритади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда ҳудудий экология органлари ўз хулосаларини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юбориши ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳудудий экология органларининг хулосаларига асосан рухсатномалар бериши лозим.

Ушбу маъмурий регламентга асосан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади. Ҳақиқий ҳолат қуйидагича:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига қарашли Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси томонидан 2019 йил 29 майда Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази орқали берилган 9761057-сонли аризага асосан Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан 2019 йил 4 июнда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш юзасидан 884-сонли хулоса берилган.

Бироқ, Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси томонидан Юнусобод туман ҳокимлигининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномаси олинмаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграм-каналида айтиб ўтилган ва қоидабузарлар тақдим этган қоғоз парчаси, аслида дарахт кесишга рухсатнома эмас, балки ДХМга ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумот эди.

Ушбу давлат хизматини кўрсатишда ваколатли органлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳудудий экология органлари ҳисобланади. Қолаверса, ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун ундирилган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдоридаги йиғимнинг (ўша “61 000 сўм”) асосий қисми туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳудудий экология органлари ҳисоб рақамларига ундирилган.

Хулоса ўрнида, матбуот хизматларидан турли хил маълумотларни омма эътиборига етказишдан олдин тўлиқ таҳлил қилишни ва масалани тўлиқ очиб беришни сўраган бўлар эдик.

«Davletov.uz»

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: