Бухоро кўрки бўлган, Пои Калон меъморий ансамбли “ШҲТнинг 8 мўъжизаси” рўйхатидан ўрин олган.
Пои Калон ансамбли Минораи Калон атрофидаги ҳудудни ўз ичига олади. Комплекс ХII-ХIV асрларда 3 бинодан иборат: Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси.
-Минораи Калон 1127 йилда Арслон хон томонидан бунёд этилган бўлиб, деярли 900 йил давомида таъмирланмаган. Унинг баландлиги 46,5 метрни ташкил қилади.
— Масжиди Калон – Самарқанддаги «Бибихоним»дан кейин Марказий Осиёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи масжид. Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида, қорахонийлар масжиди ўрнида қурилган. Қурилиш ишлари 1514 йилда тугалланган.
— Мир Араб мадрасаси Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида, 1535-1536 йилларда қад кўтарган. Масжид анча катта бўлиб, 111 та ҳужра ва 2 зални ўз ичига олган. ШҲТнинг маданиятлар хилма-хиллигига ҳурмат, ҳамкорликда ривожланишга интилиш каби тамойиллари Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.