Республикадаги 10 та ОТМ халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги ОТМлар рўйхатига киритилади.
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Концепцияга мувофиқ, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик ривожлантирилади, ҳудудларда олий таълим билан қамров даражаси 50 фоиздан оширилади.
Шунингдек, республикадаги камида 10 та ОТМ халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги ОТМлар рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети биринчи 500 та ўриндаги ОТМ рўйхатига киритилади.
Бундан ташқари ОТМларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.
Фармон билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида ННТ шаклидаги Республика олий таълим кенгаши ташкил этилди.
Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири сўровлар ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали олий таълим сифатини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Шунингдек, Фармонга кўра, республика ОТМлари раҳбар ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқишини бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идорани хабардор қилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди