Зироатхон Мирзиёева қизи билан Хивага борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироат Мирзиёева қизи –МТВ Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева билан Хоразм вилоятига сафар қилди.

Мамлакат биринчи хоними қизи билан Хивадаги Ичан қалъа меъморлик мажмасида меҳмон бўлиб, тарихий ёдгорлик билан танишган, бозор расталарини кўздан кечирган. Шаҳноза Мирзиёева ўз саёҳати таассуротларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай изоҳлайди:

“Икки саҳро, Қизилқум ва Қорақум орасида жойлашган Хива шаҳри – азалдан ҳаёт қайнаган воҳа дурдонаси.

Бу ердаги замонавийлик ва тарих уйғунлиги сўз билан ифода этиб бўлмас муҳитни яратади. Хивада ҳар қадамда ислом меъморчилигининг энг ёрқин намуналарини учратиш мумкин. Ушбу шамолли шаҳарда қадимийлик руҳини сезиш, юртимиз бой тарихи нақадар улуғвор эканини ҳис этиш, меъморий обидалар чиройидан завқланиш мумкин.

Хива ҳавоси кишини мафтун қилади, ўзига ром этади… Ўзбекистон тарихи мени доим қизиқтириб келган. Хива хонлиги ҳақида кўп ўқиганман, лекин Хиванинг ўзида бўлибгина мамлакатимиз ўз тарихи билан нақадар бой ва буюк эканини тўлиқ англадим!”

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: