Бу йилги DevFest конференциялари дунёнинг 143 та шаҳрида ўтказилиши ҳамда унда 125 000 дан ортиқ иштирокчилар ташриф буюриши режалаштирилган. Шу жумладан, Ўзбекистон пойтахтида ҳам ушбу улкан тадбир иккинчи марта ўтказилмоқда. Конференция 30 ноябр жума куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтади.
Конференция кўплаб дастурчилар, лойиҳа менежерлари, таҳлилчилари ва бошқа IT мутахассисларини бирлаштиради.
GDG Tashkent томонидан ташкил этилаётган тадбирда Web, Mobile ва Cloud соҳаси бўйича кўплаб халқаро ва маҳаллий маърузачилар тақдимотлари бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, бу йилги конференцияда Google технологиялари иштирокидаги ишланмалар бўйича техник экспертлардан ташқари, лойиҳаларни ривожлантириш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги мутахассислар ҳам сўзга чиқадилар – уларнинг барчаси ўз тажрибалари ва инновациялари билан бўлишишади.
«GDG DevFest Tashkent 2019га ташриф – бу бебаҳо тажриба орттириш, янги технологиялар ҳақида янада чуқурроқ ўрганиш, тренддаги технологиялар бўйича ўз маҳоратингизни ошириш, ҳамкасблар билан янги маҳсулотларни муҳокама қилиш ва йирик IT-ҳамжамияти аъзоси бўлиш имкониятидир», – дея қайд этди Инҳа университети вакили.
Қатнашчилар норасмий муҳитда турли соҳалардаги сўнгги технологик тенденциялар ҳақида ўз соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашиши ва қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.
Конференцияда қатнашиш бепул. Конференция учун рўйхатдан ўтиш тез орада бошланади.
Ўхшаш хабарлар
-
Америкалик муҳандис Темурийлар даврини виртуал реалликда яратмоқчи
-
КИБЕР ЖИНОЯТЧИЛИК ҲУЖУМИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
-
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУРЪОН КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Гендер тенгликни таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
-
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона ва тўғри йўли