Ўзбекистон маданият вазирлиги “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унга кўра, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студияси ташкил этилади.
“Ялла” болалар мусиқа мактабининг вазифалари
Қарор лойиҳақида қайд этилишича, ушбу мактабни ташкил этишдан мақсад “Ўзбекистон миллий маданиятининг ажралмас қисми бўлган мумтоз ва анъанавий қўшиқчилик, шунингдек, миллий эстрада ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу борада мавжуд мактаблар ижодий фаолиятини кучайтириш ва маҳоратли ижрочиларни тайёрлашдир”
Шунингдек,
иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;
ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;
миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;
ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;
замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
«Ялла” ансамбли ижро услубидаги ушбу мусиқа мактаби ва студияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиши белгилаб қўйилмоқда.