Канаданинг марказидаги Mанитоба провинцияси ҳукумати кучли қор ёғиши сабабли фавқулодда ҳолат режимини жорий этмоқчи.
“Mен Manitoba Hydro (электроэнергия ширкати) билан гаплашдим. Улар расмий равишда фавқулодда ҳолат ўрнатилишини сўради, бу уларга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклаш учун зарур бўлган манбалар ва материалларга кириш учун қўшимча ваколатлар беради”, деди провинция бош вазири Брайан Паллистер. Шунингдек, у расмийлар компаниянинг талабини қондиришини қўшимча қилди.
Хабарга кўра, об-ҳаво ёмон бўлганлиги сабабли провинцияда 50 мингга яқин хонадон электрсиз қолди. Бундан ташқари, дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кузатилмоқда.