Москва ва Анқара миллий валютада савдо қилишни бошлади
Дунё савдосида битимларнинг 70 фоизи ҳозирда долларда амалга оширилади. Aммо ҳозирги пайтда Aмерика валютасининг мавқеи кундан-кунга пасаймоқда. Вашингтонга нисбатан санкциялар жорий қилинмоқда. AҚШ ташқи сиёсатидан чарчаган иттифоқчи давлатлар уни тарк этмоқда.
Хусусан 2017 йилда Россия, Эрон ва Туркия нефть, газ ва бошқа бир қатор товарлар олди-сотдисини миллий валюталарда амалга оширди.
Доллар рубль ва лирага қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда
2018 йил августида Дональд Трамп турк пўлати импорти тарифини икки бараварга оширди. Шундан сўнг лира долларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ қадрсизланди. Анқара экспортёр олдига миллий валютада халқаро ҳисоб-китобларнинг улушини ошириш учун ҳар қандай восита ва механизмни ишга солиш вазифасини қўйди.
Ўтган йили Туркия билан савдонинг 22 фоизи рубль ва лирага тўғри келди. Шундан 21,1 фоизи рус валютаси рублга. Бундан ташқари, Россия ва Туркия 12,9 фоиз ҳисоб-китобни еврода амалга оширди. Шундай бўлса ҳам қолган 65 фоизини доллар эгаллади. Эндиликда икки давлат америка валютасидан воз кечишдаги навбатдаги қадамни ташлашди.
Туркия SWIFT’нинг русча тизимига уланмоқда
Россия молия вазири Антон Силуанов ва Туркия ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак имзолаган ҳукуматлараро битим турк банклари ва компаниялари рус тўлов тизимига уланишини назарда тутади. Туркияда рус карталари “Мир” ни қабул қилишга имкон берувчи инфратузилма яратилади. Амалда бу икки мамлакатнинг тижорат банклари трансчегаравий ўтказмалар учун тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобларидан янада фаол фойдаланиши мумкинлигини англатади.
Россия АҚШ таҳдидига жавоб берди
SWIFT халқаро банклараро ахборот узатиш ва тўловларни амалга ошириш тизимидан 200 дан ортиқ мамлакатлардаги 10,8 мингга яқин йирик ташкилотлар фойдаланади. Вашингтон Москвага бир неча марта ушбу тизимдан узиб қўйиб билан таҳдид қилганди.
Бу барча таҳдидларга жавобан Россия банки Молиявий хабарларни узатиш тизимини яратди ва ҳозирда хитойлик, туркиялик ва эронлик тартибга солувчилар билан унинг ишини мувофиқлаштирмоқда. SWIFT᾽нинг рус муқобилига саккизта хорижий банклар уланди, учтаси тўлиқ равишда тўловларни ўтказмоқда, бештаси ҳозирча тизимни синовдан ўтказмоқда.
Россияга доллар тобелигини заифлаштиришда Хитой ёрдам бермоқда. Мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китобнинг миллий валютадаги улуши 17 фоизга етди ва бу ўсишда давом этмоқда.
Доллардан воз кечиш анча олдин бошланган
2015 йилда “Газпромнефть” ўзининг бутун нефть экспортини Хитойга юанда амалга оширди. Жорий йилнинг август ойида эса “Роснефть” экспорт шартномалари учун доллардан фойдаланишни тўхтатишини маълум қилди.
Хитой ҳам ўзининг молиявий тизимини ривожлантирмоқда. Унга бир неча Россия банклари аллақачон уланган. Сентябрь ойида Эрон билан ҳам ҳисоб-китобни миллий валютада фаоллаштиришга келишиб олинди. Июль ойида эса Россия ва Ҳиндистон Марказий банклари қурол-яроқ бўйича тегишли битим тузишди. Қурол-аслаҳа – ўнлаб миллиард доллар келтирувчи Россиянинг Ҳиндистонга асосий экспорти ҳисобланади. Бу борадаги энг йирик шартнома 325 миллиард рублга 5 дона “С-400” зенит-ракета тизимларини етказиб бериш.