Яъни Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятларга қишки таътилга боришни режалаштираётганлар учун республика бўйлаб қатновларининг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма амал қилади.
Чегирмалар экскурсия тарифларига эркин савдода мавжуд жойлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил кунлари 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача давом этади.