Ўзбекистонда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида “Ёш китобхон” республика танлови ўтказилиб келинмоқда. Унда ғолиб бўлганларга Президент совғаси – Spark автомобили топширилади.
Бу йил танловнинг 10-14 ёш тоифаси бўйича ғолиби самарқандлик Маҳлиё Ўроқова бўлди. У Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-мактабнинг 8-синфида ўқийди. Мағлиёга Президент совғаси – Spark автомобили топширилди. Иккинчи ўринни тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоров, 3-ўринни эса фарғоналик Дилрабо Ўткирова эгаллади.
Маҳлиё Ўроқованинг отаси – Тоштемир Гадоев Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабида қоровул, онаси – Анора Қулбоева шу мактабда фаррош бўлиб ишлайди. Тоштемир ака ва Анора опаларнинг беш фарзанди бор. Уларнинг тўнғичи Маҳлиё Ўроқова нафақат туман ёки вилоятда, балки Республика танловларида иштирок этиб, ота-онасининг орзуларини рўёбга чиқармоқда.
Ғолибанинг онаси Анора Қулбоеванинг айтишича, у ва турмуш ўртоғи ёшлигида олий ўқув юртида ўқишни орзу қилишган аммо бунга эриша олишмаган. Шунинг учун болалари намунали таълим олиб, етук мутахассис бўлиб вояга етишларини хоҳлашади.
Ўз орзую армонлари рўёбини фарзандларида кўраётган ота-онага айни пайтда барча ҳавас қилмоқда.