Тошкент давлат шарқшунослик институтида янги “Тандем” дарслари фаолияти йўлга қўйилди. Илк инновацион дарсларни институт ректори Гулчеҳра Рихсиева ва факультет декани Шоира Усмоновалар олиб борди.
Қайд этилишича, дарсларда Корея Республикасининг Ҳангук чет тиллари университетидан 7 нафар ва институтнинг Сангмёнг ва Кюнгдонг қўшма дастурлари доирасида таҳсил олаётган 7 нафар талабалар иштирок этмоқда.
“Тандем” сўзи немис тилидан олинган бўлиб, “икки киши бошқарадиган велосипед” маъносини ифодалайди. “Тандем” дарслари ҳам ўқув жараёнидаги одатий дарслардан фарқ қилиб, бирор бир фаолият тури ёки бирор вазифани жуфтлик асосида амалга оширишни назарда тутади.
Шунингдек, дарслар одатда ўқитувчи талабаларга мустақил иш ва вазифа беради. Сўнгра, уларнинг вазифани бажаришини назорат қилиб боради. Берилган мустақил иш ва вазифалар миллий маданият марказлари, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бажарилиб, дарсга тақдимот ҳамда иншо кўринишида тақдим этилади. Дарслар талабаларнинг ўқув жараёнига қизишини ошириш баробарида, икки давлат талаблари ўртасида ўзара аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик тушунчаларини мастуҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Келгусида мазкур инновацион дарслар кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.
Шарқшунослик институтида “Тандем” дарслари ташкил этилди
“Тандем” дарслари ҳам ўқув жараёнидаги одатий дарслардан фарқ қилиб, бирор бир фаолият тури ёки бирор вазифани жуфтлик асосида амалга оширишни назарда тутади.