Саховатпешалик энг олий фазилатдир

Дунё аҳли оғриқли бир синов элагидан ўтаяпди. Бағрикенг халқимиз эса мана шу кунларни ҳам чиройли сабр билан қаршиламоқда. Юзага келган мана шундай эпидемиологик вазиятда саховатпеша юртдошларимиз муҳтож инсонларга кўмак бермоқда. Ҳа, биз шундай ҳамжиҳат халқмизки, бир-биримизга меҳр илинамиз, қалбимизда фақат эзгу ниятлар ин қуради.

Ҳурматли Президентимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган видеоселектор йиғилишида: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман, – дея таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, бизда саховатпеша бўлишдек энг олий фазилат мужассам. Хайрли амалларни бажариб, соф иймонимиз билан бу дардни енгамиз. Бизнинг қудратимиз ҳам мана шунда.

Айни муборак Рамазон ойида қилган савобларимиз дунёга барака келтиради. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати юртимиздаги хайрли ишни севадиган, очиққўл сахий инсонларга шунингдек, ёрдамга муҳтожларга кишиларга яхши имконият тақдим этади. Мавжуд вазият сабабли қийин аҳволга тушиб қолганларга ҳам моддий, ҳам маънан ёрдам бериш бизнинг инсонийлик бурчимиз ҳисобланади. Зеро, меҳримиз тафти-ваҳимадан музлаган қалбларни ловуллаб ёндирсин. Қўрқувни, мана шу синовли кунларни энг беғубор табассумимиз билан енгамиз. Ҳеч бир инсон саховат ва кўмакдан, эътибордан четда қолмайди.

Олижаноб халқимиз ёрдамга муҳтожларни ёлғизлатиб қўймайди. Бундай муқаддас кунларда қилган яхши амалларимиз бизни ёруғлик сари етаклашига умид боғлайлик. Фақат дилдан ишонинг, саховат бахавотир кунлар соғинчи кўпга чўзилмаслигини кафолатлайди. Метин иродамиз, тоғдек бардошимиз қаршисида миттигина вирус нима бўлибди. Ахир биз эзгулик улашишни хуш кўрадиган халқмиз. Бир бўлак меҳр бир олам яхшилик таратади. Ишонамизки, нафақат халқимиз, балким бутун дунёни бахтли интиҳо кутмоқда.

Адилбай ЕСИМБЕТОВ, биология фанлари номзоди, доцент, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Нукус филиали директори

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: