Суд-ҳуқуқ соҳасини ёритувчи журналистлар учун онлайн тренинг ўтказилди

Хоразмда журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар учун «Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳоти: ОАВда ёритиш» мавзуида онлайн тренинг ташкил этилди.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидпн USAID молиявий кўмаги асосида ўтказилган вебинарда ҳуқуқшунос, журналист Карим Бахриев ва ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти, медиа-тренер Наргис Қосимовалар иштирок этди. Тренингда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, блогерлар ва уларнинг ҳуқуқлари, қадр-қиммат, ишчанлик обрўси, туҳмат ва ҳақорат, буларга профессионал ёндашув масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек журналистларнинг суд жараёнидаги ахборотни олиш билан боғлиқ муаммолари, судловнинг ошкоралиги, очиқ ва ёпиқ судлар, ахборот манбалари ва улар билан ишлаш қоидалари, суд залидан репортаж тайёрлашнинг ўзига ҳос жиҳатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Икки кунлик интерактив вебинар давомида иштирокчилар ҳуқуқий мавзуни ёритувчи журналистлар хавфсизлиги, ахборот хавфсизлиги асослари, хавфсизликнинг гендер аспектлари, суд-ҳуқуқ тизимини ёритишда ахлоқий тамойиллар мавзуларида ўзлари учун керакли бўлган кўпгина маълумотларни олишди.

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: