Савол6 ҳафталик ҳомилам бор. Ора-сира йўтал пайдо бўлади (жуда кучли эмас), белда ҳам оғриқ бор. Коронавирусга қон топширсам, антитаначалар чиқди. Нима қилай? Руҳ, С ва D витаминларини ичяпман.
—Антитаначаларнинг мавжудли касалликни ўтказганингиздан далолат.
«Витамин D3», рух ва аскорбин кислотасини ичишни бошлабсиз, жуда яхши. Бу сизга иммун тизимингиз шаклланишига ва турли бошқа вирусли инфекциялар ҳамда коронавирусдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Ҳам ҳомила организми яхши ривожланишига ёрдам беради.
Ҳозир сизда коронавирус бўлмаслиги мумкин, уни олдин ўтганлигини билдирадиган иммуноглобулин G бўлса, сиз бошқаларга тарқатувчи эмас эканингизни билдиради.
Маълумотларга кўра, иммуноглобулин G мвжуд бўлса, иммун тизими 3 ойдан 6 ойгача ҳимояланган бўлади — лекин бу фақат коронавирусга нисбатан. Табиатда мавжуд бошқа вируслардан пандемия шароитида ўзингизни асраш учун ва ҳомиладорлигингиз инобатга олинса, албатта доимий ҳимоя воситаларини қўллаганингиз зарур. Ниқоб тақинг, масофани сақланг, доимий равишда қўлларни совунлаб ювинг ёки антисептик воситаси билан ишлов беринг.