Ҳукуматнинг тегишли қарори (№824, 31.12.2020й) билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, қарорга кўра:
ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўтайди ва малака оширади.
ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилади.
ОТМларнинг академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб:
ОТМлар ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган ОТМ профессор- ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланади;
ОТМларда ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.
Шунингдек, қарор билан ОТМларда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди ҳамда қуйидаги схема асосида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.