Қашқадарёда тиббий хатлов тадбирлари ўтказилди

Аҳмат ДУРСУНОВ, Тиббиёт фанлари доктори, РИТОИАТМ етакчи илмий ходими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизимидаги масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, халқ ва миллат саломатлигини асраш учун, аввало, тиббий хизмат сифатини юксалтириш лозимлиги таъкидланди.

Айни пайтда Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳам ушбу йўналишда кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан малакали мутахассислардан иборат гуруҳларнинг узоқ туманларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказаётгани, чуқурлаштирилган тиббий-кўриклар орқали кўплаб юртдошларимизга соғлигини тиклашда кўмаклашаётгани фуқароларнинг тиббиёт тизимига бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.

Ана шундай тиббий-профилактика тадбирлари Китоб туманида олиб борилди. Унда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган бир қатор мутахассислар, малакали, травматологлар, ортопедлар, жарроҳлар, таниқли доктор ва профессорлар иштирок этди.

Расмий маълумотлар гувоҳлик беришича, Китоб туманида аҳоли сони 263800 нафарни, хонадонлар сони 47013 тани ташкил қилади.

Китоб туман тиббиёт бирлашмасида хатлов ўтказиш мақсадида 133 нафар бригада (127 нафар оилавий шифокор ва 563 нафар ўрта тиббиёт ходими) ташкил этилди. Шу билан биргаликда республика тиббиёт олийгоҳларидан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасига тиббий кўрик ўтказиш учун жами 61 нафар бакалавр, магистр ва клиник ординаторлар ҳам жалб этилди. Ҳар бир ҳудуд учун Китоб туманида фаолият юритаётган шифохоналар ҳодимлари ҳисобига қўшимча 17 (134 нафар ходим) бригада ташкил қилиниб, ёрдамга юборилди.

Ҳудудий штаб аъзолари ва туман/шаҳар ишчи гуруҳи томонидан туманнинг 59 та МФЙ ларидаги аҳолини хатлов ва антропометрик текширувлардан ўтказилиши мониторинг қилинди.

1-24 декабрь кунлари туманда жами хонадонларнинг 99,1 фоизида тиббий хатлов ўтказилди.  Туманда яшовчи 263800 нафар аҳолининг   98,1 фоизида антропометрик ўлчовлар амалга оширилди.

Ўрганишлар  натижасида аҳолининг 22,9 фоизида ортиқча вазн, 21,8 фоизида семизлик, 26.8 фоизида сабзавотларни, 36,4 фоиз аҳоли орасида сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиш ҳолати аниқланди. Шунингдек 37,6 фоиз кишиларда ширинликларни, 43,3 фоизиида ёғли овқатларни, 44,1 фоизида тузли озиқ-овқат маҳсулотларини суиистеъмол қилиш аниқланди. Текширилганларнинг 17,7 фоизи тамаки чекувчилар эканлиги, 18,3 фоизи алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиши, 22,1 фоиз аҳоли жисмонан нофаол ҳаёт кечириши маълум бўлди.
Шунингдек, текширувлар натижасида болалар орасида 6,3 фоиз ортиқча вазн, 2,9 фоиз ҳолатда семизлик қайд этилди. Текширувдан ўтказилган болаларнинг 8,9 фоизи мева ва сабзавотларни, 10,7 фоизи сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиши маълум бўлди. Бундан ташқари 1,9 фоиз болалар ширинликларни, 11,3 фоизи эса ёғли овқатларни, 8,01 фоизи тузли озиқ-овқат маҳсулотларини суиистеъмол қилиши, 0,2 фоиз болалар жисмонан нофаол ҳаёт кечириши аниқланди.

Тиббий кўриклар чоғида жами хатловдан ўтказилган аҳоли орасида турли хил сурункали касалликлар аниқланди, улардан нафас аъзолари касалликлари – 22,1 %, юрак-қон томир касалликлари – 16,7 %, эндокрин касалликлари – 10,9 %, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 31,8 %, сийдик-таносил тизими касалликлари  – 23,5 %,  суяк-мушак тизими касалликлари – 0,6 %, хавфли ўсма касалликлари – 1,1 % ва бошқа касалликлар ташкил этди.

Ўтказилган хатлов натижасида Китоб тумани аҳолиси орасида ўрта (13,6%) ва юқори хавф (1,4%) гуруҳларга  мансуб беморлар аниқланди.

Шу билан бирга,хатлов натижасида аниқланган беморлар ССВ буйруғига биноан Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Китоб тумани бўлимида даволанишга йўналтирилди. Ташриф доирасида туманга тиббий кўриклар учун жалб этилган етук мутахассислар томонидан маҳаллий шифокорлар учун маҳорат мактаблари машғулотлари ўтказилди. Унда малакали тиббиёт ходимлари ёш шифокорларга ўзининг маслаҳатларини беришди ва келгусида самарали иш олиб бориш ва халқ саломатлиги учун курашда асосан нималарга эътибор қаратиш кераклигини ўргатишди.

Китоб туман тиббиёт бирлашмаси травматология ва ортопедия бўлимида бўлиб ўтган, шунингдек туман ногиронлар уйи ва Қашқадарё вилояти Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида амалга оширилган ортопедик кўрик туман шифокорлари ҳамкорлигида ўтказилди. Бу тиббий кўриклар чоғида аниқланган турли ташхисдаги беморларни даволаниш учунфойдали тавсиялар берилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: