Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент вилояти Зангиота тумани 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган текширув натижасида мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан 2014-2020 йиллар давомида 37 нафар шахсларни турли лавозимларга расмийлаштириб, улар ҳақиқатда ишламаган бўлсаларда “ўликжон” ходимлар номига 983,5 млн сўм иш ҳақи ҳисобланиб, пластик карталар орқали ноқонуний ҳисобдан чиқарилгани маълум бўлди.
Хабарда айтилишича ушбу фактлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан текширувларда маълум бўлган.