Коронавируснинг оғир кечиши беморнинг ирқига боғлиқ бўлиши мумкин.
Лондоннинг қиролича Мария университети ва “Barts Health NHS Trust” жамғармаси мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида шундай хулосага келинди. Бу ҳақда батафсил “BMJ Open” порталида мақола эълон қилинган, деб ёзмоқда xs.uz.
Мутахассислар 2020 йил 1 январдан 13 майгача касалхонага ётқизилган 16 ёшдан катта бўлган 1737 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Уларнинг 538 нафари келиб чиқиши осиёлик, 340 нафари қора танли ва яна 707 нафари оқ танли беморлар бўлган. Кузатувларнинг 30-кунида 511 бемор ҳаётдан кўз юмган.
Қора танли ва келиб чиқиши осиёлик бўлган беморлар реанимация бўлимларида 1,5-1,8 баравар кўп мурожаат қилган ва улар ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналарига уланган.
Бундан ташқари, келиб чиқиши осиёликларда оқ танлиларга қараганда 1,49 марта, қора танлиларга қараганда эса 1,3 баравар кўп ўлим қайд этилган.
Реаниматолог ва анестезист Йизе Ваннинг изоҳлашича, тадқиқот коронавируснинг турли этник гуруҳлар вакилларига номутаносиб таъсирини кўрсатмоқда.